Линклар

Афғонистонда Толибонга қарши жанглар давом этмоқда


Ҳилмандда Толибонга қарши курашаётган афғон ҳарбийлари.

Ҳилмандда Толибонга қарши курашаётган афғон ҳарбийлари.

Афғонистоннинг Ҳилманд вилоятида ҳукумат кучлари Қўшма Штатларнинг махсус тайёргарликдан ўтган отрядлари кўмагида Толибонга қарши жангларни давом эттирмоқда.

АҚШ Мудофаа вазирлигининг билдиришича, жангларда америкалик бир ҳарбий ҳалок бўлган, икки америкалик ҳарбий яраланган. Афғонистон ҳарбийларидан ҳам бир неча нафари яраланган.

Расмий маълумотларда айтилишича, жанггарилар ярадорларни олиб кетиш учун келган вертолётни минемётдан ўққа тутиб, портлатиб юборган.

Толибоннинг асосий таянч нуқталаридан бири бўлган Ҳилманд вилоятида бир неча ҳафтадан бери жанглар давом этмоқда. NATO Толибонга қарши кураш учун Афғонистонда коалицион кучларнинг 1200 ҳарбийси жалб этилиши ҳақида билдирмоқда.

Сешанба куни Кобулда хориж давлатлари элчихоналари жойлашган ҳудудда бомба ўрнатилган автомашина портлатилгани ҳақида хабар берилди. Полициянинг билдиришича, портлаш оқибатида ҳеч ким ҳалок бўлмаган ва яраланмаган.

Душанба куни Кобулда содир этилган икки портлаш оқибатида ўнлаб одамлар ҳалок бўлгани ва яралангани ҳақида маълум қилинган эди.

XS
SM
MD
LG