Линклар

Хитойда Мао Цзедуннинг олтин ҳайкали ўрнатилди


Мао Цзедуннинг 37 метрли олтин ҳайкали.

Мао Цзедуннинг 37 метрли олтин ҳайкали.

Хитойнинг Хэнан вилоятида Коммунистик партиянинг собиқ раҳбари ва узоқ йиллар мамлакатни бошқарган сиёсий арбоб Мао Цзедуннинг 37 метрли олтин ҳайкали ўрнатилди.

Хитой коммунистлари раҳбари хотирасига ўрнатилган ҳайкал учун сарфланган маблағ маҳаллий тадбиркорлар томонидан берилган.

Маҳаллий нашрлар ҳайкал ўрнатилиши учун 3 миллион юан, яъни 460 минг АҚШ доллари сарфланганини билдирди.

Хэнан вилояти 1950 йилларда Мао Цзедун юритган сиёсат ортидан юзага келган очарчиликдан оғир талофат кўрган ҳудудлардан бири ҳисобланади.

Хитойнинг ҳозирги лидери Си Цзинпин Мао Цзедун сиёсатида катта камчиликлар бўлганига қарамай уни буюк тарихий шахс сифатида баҳолашини расман эълон қилган эди.

XS
SM
MD
LG