Линклар

logo-print

Эрон баллистик ракеталар сақланадиган бункерни намойиш этди


Эрон баллистик ракетаси.

Эрон баллистик ракетаси.

Сешанба куни Эрон аввал ошкор қилинмаган баллистик ракеталар сақланадиган яна бир бункерни телеканаллар орқали намойиш этди.

Телеканалларда 5 январь куни намойиш этилган тасвирларда мазкур бункер парламент раиси Али Ларжонийга кўрсатилаётгани акс этган.

Теҳрон Имад ракеталари сақланадиган бункерлардан бирини биринчи марта ўтган йилнинг октябрь ойида телеканаллар орқали намойиш этган эди. Октябрь ойида Имад баллистик ракеталари муваффақиятли синовдан ўтказилгани ҳам хабар қилинганди. Ўшанда БМТ экспертлариТеҳрон БМТ Хавфсизлик кенгашининг Эронга баллистик ракетлар ишлаб чиқаришга қўйилган тақиқини бузгани ҳақида ташвиш билдирган.

АҚШ президенти Барак Обама маъмурияти эса 5 январь куни “Эрон баллистик ракеталарн юзасидан Теҳронга нисбатан санкцияларни жорий этишга тайёр экани”ни маълум қилди.

XS
SM
MD
LG