Линклар

NATO ва Қўшма Штатлар ҳарбий альянснинг Шимолий Европадаги ҳозирлигининг кенгайтирлиши Россия учун хавф туғдиради деган айбловни инкор қилди.

5 январь куни тарқатилган баёнотда “ Биз NATO Россия хавфсизлигига таҳдид солади қабилидаги асоссиз иддаоларни инкор этамиз”, деб таъкидланган.

Аввалроқ Москва ўз ҳарбий хавфсизлиги доктринасида NATO Шимолий Европада фаоллашаётгани Россия хавфсизлигига таҳдид эканини қайд этган эди. NATO баёнотида ташкилот мазкур доктринани ўрганишда давом этаётгани ҳам айтилган.

Россия Қримни аннекция қилиб олган 2014 йилдан бери NATO Шимолий Европа давлатларидаги фаоллигини кучайтирди. Яқинда эса NATO Черногориягаўзининг 29-аъзоси бўлишни таклиф этди.

Бироқ NATO расмийси Лунгеску “Ташкилотнинг кенгайтирилиши ҳеч бир мамлакатга қарши қаратилган эмас. Ҳар бир суверен давлат у ёки бу шартнома ва ташкилотларга аъзо бўлиш ҳуқуқига эга”, деб билдирди.

Қўшма Штатлар ҳам Россиянинг NATO юзасидан хавотирларини асоссиз, дея баҳолади. “Биз Россия билан конфликтга киришишни истамаймиз. Россияда бизни таҳдид сифатида кўришга асос йўқ”, деб билдирди 4 январь куни Пентагон матбуот котиби Жефф Дэвис.

XS
SM
MD
LG