Линклар

logo-print

Шимолий Корея водород бомбасини синовдан ўтказди


Ўтган ой Ким Чен Ин атом ва водород қуролларини синовдан ўтказишга тайёрлигини маълум қилган эди. 

Ўтган ой Ким Чен Ин атом ва водород қуролларини синовдан ўтказишга тайёрлигини маълум қилган эди. 

Бугун эрталаб Шимолий Корея водород бомбасини илк бор мувафаққиятли равишда синовдан ўтказгани ҳақида маълум қилди.

Аввалроқ Жанубий Корея ва Япония метео хизмати эпимаркази Шимолий Кореянинг шимоли-шарқи бўлган 5,1 магнитудали зилзила бўлганини қайд қилишган.

Жанубий Корея метео хизмати маълумотига кўра, зилзила водород бомбасининг синовдан ўтказилиши натижасида келиб чиққан.

"Зилзила пайти биз қайд қилган сейсмик тўлқин табиий ер силкинишидан фарқ қилади. Бу каби тўлқин одатда ядровий қурол ва портловчи моддалар ишлатилиши натижасида келиб чиқади", дейилади Жанубий Корея метео хизмати баёнотида.

Зилзила эпимаркази Шимолий Кореянинг Пунгери ядровий полигонидан 49 километрдаги ҳудудга тўғри келгани айтилаяпти.

Спутник орқали олинган разведка маълумотларига кўра, мазкур полигонда кейинги ойларда ноодатий актив ҳаракатлар кузатилган.

Пхеньян олдинги ядро синовини 2013 йил февралида ўтказган ва ўша пайтда ҳам худди шундай зилзила кузатилган эди.

Ўтган ой Ким Чен Ин атом ва водород қуролларини синовдан ўтказишга тайёрлигини маълум қилган эди.

XS
SM
MD
LG