Линклар

Туркия Транспорт вазири Бинали Йилдирим Pegasus авиакомпанияси ходимларига виза бермагани учун Россияни халқаро авиация қоидаларини бузганликда айблади.

Reuters маълумотига кўра, Йилдирим Россия ҳукумати ҳаракатини “сурбетлик” деб атаган.

Кеча Туркиянинг Pegasus Airlines авиакомпаниясининг Россияга рейслари 13 январга қадар бекор қилингани хабар қилинди. Самолёт экипажи аъзоларига Россия визаси берилмагани бунга сабаб қилиб келтирилди.

Туркия билан Россиянинг сиёсий муносабатлари 2015 йилнинг ноябрь ойида рус ҳарбий учқичининг турк учувчилари томонидан уриб туширилганидан сўнг ёмонлаша бошлади.

1 январдан бошлаб Россиянинг Туркияга нисбатан иқтисодий санкциялари кучга кирди, шунингдек, Туркия билан визасиз режим бекор қилинди.

XS
SM
MD
LG