Линклар

Олмаота шаҳри яқинидаги Турар маҳалласида ўн нафар Ўзбекистон фуқароси ис газдан заҳарланди, улардан беш нафари оламдан ўтди.

Бу ҳақда хабар қилган Олмаота вилоят Фавқулодда вазиятлар департаментига кўра, ис газидан ўлганларнинг икки нафари кичик ёшдаги болалардир.

Воқеа 2 январь куни содир бўлган. Уч эркак ва икки бола тез тиббий ёрдам машинаси етиб келгунига қадар вафот этган.

Яна беш ўзбекистонлик Каскелен шаҳридаги марказий шифохонага ётқизилган.

Ўзбекистонликлар ўлими бахтсиз ҳодиса сифатида қайд қилинган.

XS
SM
MD
LG