Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:17

Туркиядаги ишчи – хизматчиларга жума намози учун изн берилади


Туркия меҳнат кодексига жума намоз ҳақидаги модда қўшиладиган бўлди. Туркия Бош вазири Аҳмад Довудўғли 5 январь куни иқтидордаги Адолат ва тараққиëт партиясининг парламентдаги фракцияси мажлисида чиқиш қилиб жума куни намоз ўқишга кетадиган вақт иш кунидан чегирилмаслиги меҳнат кодексида таъминлашини айтди.

Довудўғлига кўра¸ меҳнат кодексига киритиладиган ўзгартиш лойиҳаси парламентга тақдим қилинади.

Туркия Бош вазири иш берувчи ва ишчи ўртасида жума намозига кетган вақт борасидаги муаммоларга нуқта қўйиш мавриди келганини айтди:

- Жума кунларидаги иш соати ибодат эркинлигига ҳалақит бермаслигини таъминлайдиган бир ўзгартиш лойиҳасини ҳозирладик. Энди ҳар ким қўрқмасдан жума намозини адо қилиши мумкин. Бу ҳолатда намозга кетадиган вақт иш соатидан чегириб қолинмайди. Оллоҳ хайрли ва муборак қилсин, деди Туркия Бош вазири Аҳмад Довудўғли.

Довудўғлининг ишонишича, Туркия меҳнат кодексига киритилиши кутилаëтган бу модда эътиқод эркинлигини таъминлаш йўлидаги яна бир қадамдир.

Туркия бўйича мутаҳассис Аббос Жаводийнинг айтишича¸ айни вақтда давлат идораларидаги ўрта бўғин маъмурларнинг аксарияти иқтидордаги Адолат ва тараққиëт партияси аъзолари бўлгани боис жума намозига бориши жамоат босими кучли бўлган Туркияда оммавий тус олган.

"Довудўғли феълан мавжуд ҳолатга машрулик бермоқчи", дейди Аббос Жаводий.

Бундан олдин Туркияда рўмол ўраган аёлнинг давлат идорасида ишлашига изн берувчи қонун қабул қилинган эди.

Мухолифат исломий илдизга эга иқтидордаги Адолат ва тараққиëт партиясининг бу тадбирларини Туркиянинг дунёвийлигига янги бир ҳужум деб танқид қилиб келади.

Жума намози учун маъмурларга вақт ажратиш ва иш жойидаги хотин-қизларнинг рўмол ўраши мамлакатдаги дунёвий ва диний анъаналар тарафдорлари ўртасидаги баҳсталаб мавзулардан биридир.

Эрдўғон ва унинг "Адолат ва тараққиёт партияси"га нисбатан Туркиядаги дунёвий давлат талабларидан чекиниб, исломийликка қараб бораётгани ҳақида танқидлар бот-бот янграйди.

XS
SM
MD
LG