Линклар

logo-print

Ватикан Худога карикатура чоп қилган Charlie Hebdo журналини танқид қилди


Charlie Hebdo журналининг сўнгги сони.

Charlie Hebdo журналининг сўнгги сони.

Ватикан елкасида Калашников автомати билан қочиб кетаётган ва либосига қон юққан Худо тасвирланмиш карикатурани чоп этгани учун Франциянинг Charlie Hebdo сатирик журналини танқид қилди.

Ватиканда чиқадиган Osservatore Romano газетаси мазкур суратни ҳар қандай диндаги ҳақиқий диндорларга нисбатан “ҳурматсизлик”, деб атади.

Charlie Hebdo журналининг бу карикатура жой олган сони чоршанба куни дунё юзини кўрди.

Журналнинг кечаги сони 2015 йил 7 январида Париж таҳририятига исломий жангарилар томонидан қилинган ҳужумнинг бир йиллигига бағишланган. Мазкур ҳужумда 12 киши ҳалок бўлган. Ҳужум учун масъулиятни Арабистон яриморолидаги “Ал-Қоида” гуруҳи ўз зиммасига олган.

XS
SM
MD
LG