Линклар

Баҳрайн расмийлари Эронга алоқадор шахслар қатор ҳужумлар уюштирмоқчи бўлганини иддао қилмоқда


Баҳрайн расмийлари Эронга алоқадор шахсларнинг мамлакат ҳудудида ҳужумлар уюштириш бўйича режаларини фош қилганларини билдирдилар. Муҳтамалан Эрон Исломий инқилоб посбонлари корпуси ва Эрон томонидан дастакланувчи Ливандаги Ҳизбуллоҳ гуруҳига алоқадор бўлган одамлар, Баҳрайн Ички ишлар вазирлиги масъулларининг таъкидлашларича, “қатор мудҳиш портлашлар”ни амалга оширмоқчи бўлган.

Бу маълумот Ар-Риёд томонидан шиа мазҳаби арбоби Нимр ан-Нимр қатл этилганидан сўнг Эрон ва Саудий Арабистони ўртасидаги алоқа кескинлашиши қабатида пайдо бўлди.

Ўтган ҳафта Теҳронда норозилар Саудий Арабистони элчихонасига ҳужум қилганидан сўнг Ар-Риёд Эрон билан дипломатик алоқаларни узган. Бунинг ортидан Саудий Арабистонининг яқин иттифоқдошлари бўлган Баҳрайн, Жибути, Судан ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳам Эрон билан дипломатик алоқаларни чеклаганлар ёки тўхтатганлар. Қувайт ва Қатар Эрондан ўз элчиларини чақиртириб олганлар, Иорданияда эса Эрон элчиси изоҳ бериш учун Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилган.

XS
SM
MD
LG