Линклар

Швеция "Европанинг очиқ эшиги"га чегара пости ўрнатди


Словениядан Австрия чегарасига қараб кетаётган қочқинлар.

Словениядан Австрия чегарасига қараб кетаётган қочқинлар.

Швеция сўнгги 50 йилда биринчи марта Мальмё шаҳрини Дания пойтахти Копенгаген билан боғловчи Эресунн кўпригида чегара назоратини жорий этди. Мазкур кўприк “Европанинг очиқ эшиги” ҳисобланар эди.

Пайшанба куни тарқатилган хабарларда айтилишича, Швеция қочқинлар оқими кўпайгани ортидан мана шу чорани қўллашга мажбур бўлган. Расмий маълумотларга қараганда, ўтган йили Швецияга 160 минг қочқин келган.

Сурия, Афғонистон ва Шимолий Африкадан келган миллионлаб қочқинларнинг кўпчилиги Германияга етиб келгач, скандинаия давлатларига ўтишга ҳаракат қилаётир. Бунинг оқибатида Финландия ўтган йил охирида Германиядан Финландияга паромда ўтаётган шахслар учун виза тизими жорий этишга мажбур бўлган.

Ўтган йили Германиянинг ўзида бир миллиондан ортиқ қочқин бошпана топган.

XS
SM
MD
LG