Линклар

logo-print

Coca-Cola Украинадан расман узр сўради


Coca-Cola "Вконтакте" тармоғига жойлаштирган Россия харитаси.

Coca-Cola "Вконтакте" тармоғига жойлаштирган Россия харитаси.

Coca-Cola ширкати ўзининг "ВКонтакте" ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Қрим Россия ҳудуди сифатида кўрсатилган харитани жойлаштиргани учун Украинадан расман узр сўради

Ширкат бу борадаги расмий мактбуни Украинанинг АҚШдаги элчиси Алексей Чалийга 6 январь куни топширган. Мактубда харита ширкатга қарашли бўлмаган агентлик томонидан Coca-Cola раҳбарияти билан келишилмай туриб тайёрлангани ва ижтимоий тармоққа жойлаштирилгани айтилган. Мазкур пост шикоятлар келиб тушиши биланоқ, тармоқдан олиб ташланган.

Coca-Cola ширкатининг Украинадаги ваколатхонаси 5 январь куни мазкур англашилмовчилик учун Украина ҳукуматидан расман узр сўраган эди.

30 декабрь куни Coca-Cola "ВКонтакте" тармоғидаги расмий саҳифасига Россиянинг харитасини жойлаштирган. Бу харитада Қрим, Калининград вилояти ва Курил ороллари кўрсатилган эмас. Бу эса россияликларнинг катта норозилигига сабаб бўлган. Шундан сўнг Coca-Cola 5 январь куни тармоққа Қрим Россия ҳудуди сифатида кўрсатилган янги харитани жойлаштирган. Бу эса ўз навбатида украиналикларнинг норозилигиа сабаб бўлган эди.

XS
SM
MD
LG