Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:17

АҚШ: Ўзбек қочқини Фазлиддин Қурбонов 25 йилга қамалди


Фазлиддин Қурбонов.
Фазлиддин Қурбонов.

Ўзбекистонлик қочқин Фазлиддин Қурбонов АҚШда ҳарбий академияга ҳужум режалаганликда айбланиб, 25 йилга озодликдан маҳрум этилди. Қамоқдан сўнг уни депортация кутмоқда.

Қурбонов иши бўйича суд ҳукми 7 январь куни чиқарилди.

- У [Фазлиддин Қурбонов] Қўшма Штатлар ҳудудида жиҳод қилиш ниятида бўлган. У [2001 йил 11 сентябрида] содир этилган ҳужумларда бўлгани каби билдирги сифатида АҚШда бомба портлатмоқчи бўлган, - деди ҳукмни эълон қилган судья Эдвард Лодж.

2009 йилда Ўзбекистонни тарк этган юк машина ҳайдовчиси Фазлиддин Қурбонов судда террорчи бўлмаганини, ҳеч кимга ҳеч қанақа зарар етказмаганини ва бундай нияти ҳам бўлмаганини билдирган.

Прокурор эса Қурбонов “Ўзбекистон Исломий ҳаракати” террор ташкилоти билан алоқадор “жиҳодчи” бўлиб ҳисобланишини, портлаш мосламалари таркибий қисмларини етказиб бериш билан шуғулланганини айтган.

Прокурор қаноатича, Қурбонов АҚШдаги ҳарбий объектларга, шу жумладан, West Point ҳарбий академиясига ҳужум уюштиришни режалаб юрган.

Америка Қўшма Штатларига бундан олти йил муқаддам қочқин сифатида борган Қурбонов 2013 йили Айдаҳо штатининг Бойси шаҳрида ўз квартирасида ҳибсга олинган эди.

2015 йил ёзида бўлиб ўтган маҳкамада у ЎИҲ вакиллари билан интернет орқали алоқада бўлганини тан олган, бироқ террорчиликка алоқадор айбловларни рад этган эди. Ўшанда у Ўзбекистон исломий ҳaрaкaти билан алоқага киришдан мақсад болaликдaги дўстини топиш бўлгaнини aйтгaнди. Қурбонов ЎИҲ вaкили ундaн пул сўрaгaни, бироқ у гуруҳгa ҳеч қaндaй молиявий ёрдaм бермaгaнини билдиргaн.

Aдвокaтсиз ўтгaн терговдa Фaзлиддин Қурбонов ЎИҲ ҳaқидa мaълумот тўплaб, уни AҚШ ҳукумaтигa топшириш ниятида бўлгaнини aйтгaн.

Фазлиддин Қурбонов АҚШда террорчиликда гумонланиб қўлга олинган ягона ўзбекистонлик эмас. 2012 йилнинг июлида ўзбекистонлик Улуғбек Қодиров АҚШ президентини ўлдиришга уринганликда айбланган ва 15 йилга қамалган эди.

Жиззахлик 35 яшар Жамшид Мухторов эса 2012 йилнинг январь ойида Чикаго шаҳрида террор гуруҳларига моддий ëрдам берганлик ва улар сафига қўшилишга уринганлик айби билан ҳибсга олинган.

XS
SM
MD
LG