Линклар

Қримдаги Янукович қароргоҳи Россия президенти маъмуриятига берилди


Виктор Янукович ўғли Александр билан.

Виктор Янукович ўғли Александр билан.

Украинанинг собиқ президенти Виктор Януковичнинг Қримда жойлашган қароргоҳи Россия президенти маъмуриятига берилди. Бу ҳақда FlashCrimea нашри хабар қилди.

Олдинроқ мазкур қароргоҳ Севастополга берилиши ва у ерда санаторий ёки пансионат ташкил қилиш режалаштирилаётган эди.

Қримнинг "Мыс Айя" дам олиш базасидаги 3,5 гектар майдонда қурилаётган мазкур қароргоҳ 2007 йилда Януковичнинг катта ўғли Александрга яқин кишилар томонидан 1 миллион икки юз минг АҚШ долларига сотиб олингани айтилмоқда.

Ҳозирда ҳали тўла битмаган мазкур қароргоҳнинг қурилиши тўхтатилган.

XS
SM
MD
LG