Линклар

logo-print

Кеча Париждаги 18-округ полицияси комиссариати олдида полициячиларга ҳужум қилган пайти ўлдирилган шахснинг марокашлик 20 яшар йигит экани айтилаяпти.

Белига ҳудкушлик белбоғини боғлаган марокашлик Charlie Hebdo журналига уюштирилган терактга роппа роса бир йил тўлган куни полицияларга ҳужум қилган пайти отиб ўлдирилди.

Унинг танасидан ИШИД байроғининг чизилган расми топилгани айтилаяпти.

13 ноябрда Парижнинг бир қанча жойида уюштирилган ва 130 одам ўлимига сабаб бўлган ҳужумлардан сўнг шаҳарда назорат кучайтирилган.

4 январдан бошлаб Франция бўйлаб Charlie Hebdo журнали биносига қилинган ҳужум қурбонларини хотирлаш тадбирлари ўтказилаяпти.

Ўтган йилнинг 7-9 январь кунлари қилинган ҳужумларда 17 киши ҳалок бўлган эди.

XS
SM
MD
LG