Линклар

logo-print

ИШИД жангариси ўз онасини омма олдида қатл этди


ИШИД жангарилари ўзининг ваҳший ҳаракатлари билан ном чиқараяпти.

ИШИД жангарилари ўзининг ваҳший ҳаракатлари билан ном чиқараяпти.

Раққада ИШИД жангариси 21 яшар Али Сақр ўз онаси Лена Қосимни омма олдида отиб ўлдирди.

BBC маълумотига кўра, 45 яшар Лена Қосим АҚШ бошчилигидаги ҳарбий иттифоқ ИШИДни йўқ қилишини айтиб, ўғлини жангарилар сафидан чиқишга ундайди.

Али онасининг бу гапини ИШИД сафидаги ўз раҳбарларига етказган. Улар эса Алига онасини қатл этиш ҳақида буйруқ беришади.

Лондонда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқлари ташкилоти гувоҳларга таяниб, хабар беришича, Лена Қосим ўзи ишлайдиган почта биноси ташқарисида юзлаб одам олдида ўғли томонидан отиб ўлдирилган.

Мазкур ташкилот маълумотига кўра, сўнгги 18 ой ичида ИШИД томонидан 2000дан зиёд одам бесоқолбозлик ва жодуда айблаб қатл қилинган.

XS
SM
MD
LG