Линклар

Эрон билан Саудия Арабистони ўртасида келиб чиққан дипломатик жанжалнинг ҳар икки томонидаги карикатурачилар бир-бирини иккиюзламачиликда айбламоқда.

Шиа уламоси Нимр Бакр ан Нимрнинг Ар-Риёд томонидан қатл этилгани тасдиқланганидан кейин ҳудудий рақиблар ўртасидаги танглик ошди.

Террорчиликда айбланган ан Нимрнинг 2 январь куни қатл этилиши ортидан Эронда намойишлар бўлиб ўтди. Намойишчилар Теҳронда Саудия Арабистони элчихонасига ҳужум қилди. Бунга жавобан Саудия Арабистони ва мамлакатнинг бир неча яқин ҳамкори Теҳрон билан алоқасини буюнлай узди ёки чеклади.

Қуйида берилган карикатураларга асосланиб, Саудия Арабистони нуқтаи назарини бир сўз билан “Эрон “Исломий давлат”га қарши чиқса-да, терроризмни дастаклайди”, деб, Эрон нуқтаи назарини эса “Саудия Арабистони “Исломий давлат”га қарши курашаётганини иддао қилади, лекин ушбу жангари гуруҳ каби бегуноҳларни қатл қилади”, дея ифодалаш мумкин.

Мана бу икки карикатурани эронлик рассом Мана Нейестаний чизган:

Мана бу расм эса Эрон Олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий сайтига юкланди:

Tasnim янгиликлар агентлигидан олинган мана бу икки расмда эса ан Нимрнинг Эронда шаҳид ўлароқ кўрилаётгани акс этган:

Fars янгиликлар агентлиги чоп этган мана бу расмда эса қўпол стереотипларга асосланиб, ан Нимрнинг қатл этилиши ортида Исроил тургани, қатл жараёнида Исроил шикастлангани ифодаланган. Айрим Эрон расмийлари айнан шундай иддаоларни қилиб келади.

Эроннинг Seda реформист ҳафатлик газетасининг муқовасида чоп этилган қуйидаги карикатурада эса Саудия Арабистони қироли Салмон ва унинг акси – “Исломий давлат” етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий ифодаланган:

Теҳронга қарши ушбу расмда эса Бағдодий Хоманаий билан бир салла тагида турибди:

Саудия Арабистонида чоп этиладиган Okaz кундалик газетасида берилган қуйидаги карикатурада эса ҳудудни барбод қилиш ниятидаги Эронни Ар-Риёд жиловлаб тургани акс этган:

Қуйидаги расмда эса Эроннинг “терроризм” сўзлари битилган қуш уясидаги қушларга озуқа бераётгани кўрсатилган:

Мана бу карикатурада эса “Исломий давлат” Эронга илк тиббий ёрдам кўрсатмоқда:

Қуйидаги карикатурада Эроннинг матбуот томонидан қандай ёртилаётгани ер устида, мамлакатнинг “аслида” қандай эканлигини эса ер остида ифодаланган. Саккизоёқ шаклида тасвирланган Эроннинг қўлларига “сотқинлик”, “бўйсундириш”, “агрессия” сўзлари битилган.

Мана бу карикатуранинг пастки қисмида “Шошилинг, коалиция оддий фуқароларни ўлдиряпти”, деб ёзилган:

Озодликнинг Эрон хизмати эълон қилган мана бу карикатурада ан Нимрнинг ўлими борасида жар солаётган Эрон мамлакат ичидаги юзлаб танқидчини қамагани акс этган:

Жоанна Парасюк, Гулноз Исфандиёрий қаламига мансуб инглиз тилидаги ушбу мақола Нодир Атаев томонидан ўзбекчага ўгирилди.

XS
SM
MD
LG