Линклар

logo-print

Филаделфияда полициячига ҳужум қилган шахс ИД тарафдори эканини тан олди


АҚШнинг Филаделфия шаҳрида полиция ходимига ўқ отар қурол билан ҳужум қилган шахс сўроқ пайти “Исломий давлат“ экстремист гуруҳи ғояси тарафдори эканини тан олган.

Бу ҳақда Филаделфия полицияси бошлиғи Ричард Росс журналистларга маълум қилди.

Полиция ҳужумчининг исмини очиқламаяпти. 30 ёшли экани айтилаётган жиноятчи пайшанба куни Филаделфия шаҳрида машина рулида ўтирган полиция ходими Джесси Харнеттга қарата 13 марта ўқ узади.

Учта ўқ полициячининг қўлига тегади. Харнетт ҳужумчига жавоб ўқини узиб, уни яралайди.

Филаделфия полициясига кўра, жиноятчи бир неча йил аввал америкалик полициячининг уйидан ўғирланган қурол билан ҳужум қилган.

Полиция ходиса юзасидан суриштирув олиб бормоқда.

XS
SM
MD
LG