Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:53

АҚШда Интернетдаги экстремизм тарғиботига қарши курашувчи бўлинма тузилади


АҚШда “Исломий давлат” экстремист ташкилотининг Интернетдаги пропагандасига қарши куршувчи махсус бўлим тузиляпти.

Бу ҳақдаги қарор жума куни Оқ уйда АҚШ миллий хавфсизлик ва жосуслик ҳизматлари ҳамда компютер технологиялари ширкатлари раҳбарлари иштирокида ўтган учрашувда қабул қилинди.

Учрашувда Apple, Facebook, Google, Twitter, Microsoft, Yahoo, LinkedIn ширкати раҳбарлари қатнашди.

Интернетрда экстремизм тарғиботига қарши курашувчи бўлим АҚШ Давлат хавфсизлиги департаменти қошида тузилади ва фаолиятини бошқа федерал хавфсизлик идоралари билан мувофиқлаштириб боради.

Франция пойтахти Париж ва АҚШнинг Калифорния штатида яқинда содир этилган террор ҳужумлари ижтимоий тармоқлар экстремизм пропагандаси учун манба бўлаётганини кўрсатган.

Экстремистлар ўз ғояларини тарғиб қилиш ва одамларни ёллашда шу тармоқлардан фойдаланаётгани айтилади.

XS
SM
MD
LG