Линклар

Парижда Charlie Hebdo журналига террор ҳужумининг бир йиллиги хотирланмоқда


10 январь куни Парижда ўтган йили уюштирилган бир қатор террор ҳужумлари, жумладан, Charlie Hebdo сатирик журнали, яҳудийлар дўкони ва ноябрь ойида қилинган бир неча ҳужум қурбонлари хотирланмоқда.

Президент Франсуа Олланднинг қурбонлар хотирасига Парижнинг Республика майдонида чиқилиши кутилмоқда.

Бу маросимларда, шунингдек, ўтган йили ноябрь ойидаги ҳужумларнинг 130 қурбони ҳам хотирланади. Бу ҳужумлар учун масъулиятни "Исломий давлат" террор гуруҳи ўз зиммасига олган.

Хотира маросимига қурбонларнинг яқини бўлган мингдан ортиқ меҳмон таклиф қилинган.

Айни пайтда, Франция мусулмонлари маросим кунларида мамлакатдаги барча масжидлар истовчилар учун очиқ ва мулоқотга ҳозир эканини эълон қилди. Бу йўл билан франциялик мусулмонлар мўътадил Исломнинг экстремистларга алоқаси йўқлигини намойиш қилиш ниятини билдирмоқда.

XS
SM
MD
LG