Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:19

Туркия: Ироқда қўшинларимиз бўлиши керак


Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған

8 январь куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Туркия шимолий Ироқда ўз ҳарбийларини сақлаб қолиши кераклигини айтди.

Мазкур ҳафтада “Исломий давлат” жангариларининг Туркия ҳарбий лагерига ҳужум қилиш режаси олди олинган эди.

Туркия президентининг бу даъвоси Анқара ва Бағдод ўртасида яна келишмовчилик келтириб чиқарди.

Ўтган ойда Туркия ўз аскарлари Ироқ ҳарбийларини “Исломий давлат”га қарши жанг қилишга тайёрлаётган Башиқа шаҳри яқинидаги ҳудудга 150 ка яқин ҳарбий ҳимоячини жўнатган эди.

Туркиянинг бу ҳаракати Ироқ расмийлари эътирозига сабаб бўлди.

Истанбулда журналистлар олдида чиқиш қилган Эрдўған Туркия Башиқага бостириб кириб, ҳарбий лагерга ҳужум қилишни режалаштирган 18 жангарини ўлдирганини билдирди.

"Аскарларимизнинг бирортаси ҳам жароҳат олмади, - деди Эрдўған. - Бу ҳодиса Башиқа яқинига қўшимча ҳарбий жўнатиб тўғри қилганимизни кўрсатади. Улар нима қилиниши керак бўлса, керакли пайтда уни бажармоқдалар ва шундай қилишда давом этадилар."

Бағдод эса қўшимча ҳарбийларга расмий рухсат берилмаганини, уларнинг Ироққа юборилгани халқаро қонунларга зид эканлигини ҳамда улар мамлакатдан чиқиб кетиши кераклигини таъкидлаб келади.

Ироқ ҳарбийларнинг тезкорлик билан чиқиб кетишига эришиш учун АҚШ, БМТ ҳамда бошқа ташкилотларга мурожаат қилди.

Аммо АҚШ тазйиқи остида айрим ҳарбийларини қайтариб олдирган Эрдўған барча аскарларини олиб чиқиб кетмаслигини айтиб келади.

Эрдўғаннинг 8 январдаги чиқишига жавобан Ироқнинг Махсус амалиётлар қўшма қўмондонлиги на Башиқада, на бошқа жойда Туркия ҳарбийларига ҳеч қанақа “Исломий давлат” ҳужуми бўлмаганини билдирди.

Бу Эрдўғаннинг ҳисоботига зид бўлса-да, шимолий Ироқдан олинган матбуот хабарлари мазкур ҳафтада 18 нафар “Исломий давлат” жангариси ҳалок бўлганини тасдиқлади.

Эрдўған Ироқ ўтган ойда кутилмаганда Туркия қўшинларига эътироз қила бошлашига Россия сабабчи эканлигига ишонишини айтди.

Ноябрь охирида Сурия-Туркия чегарасида Россияга тегишли самолёт турк ҳарбийлари томонидан уриб туширилганидан кейин Анқара-Москва алоқалари совуб кетди.

Улар [Ироқ] аскарларини ҳарбий тайёргарликдан ўтказишимизни сўрашди ва шу базани бизга беришди. Кўриб турганимиздек, кейинроқ Россия ва Туркия ўртасида муаммо келиб чиқиши ортидан ушбу салбий ўзгаришлар бошланди”, деди Эрдўған.

Туркия Бағдод ўз ҳарбий тренерларини ҳимоя қила олмаслигини айтиб келади.

2014 йилнинг июнь ойида “Исломий давлат” амалга оширган йирик ҳарбий ҳаракатлар ортидан чекинган Ироқ кучлари шимолий Нинаво вилоятидан бутунлай чиқиб кетганди.

XS
SM
MD
LG