Линклар

Россия самолётлари Сурияда "Жабҳатан Нусра" қамоқхонасини нишонга олди


Суриядаги фаоллар Россия ҳаво кучлари "Ал-Қойда" террор гуруҳининг Суриядаги қаноти - "Жабҳатан Нусра"га тегишли кўрилган қамоқхонага қилган ҳужумларда 60га яқин одам ўлганини хабар қилмоқда.

9 январь куни ҳаводан нишонга олинган бу бино маҳаллий халқ орасида машҳур бўлган "Маарат аг-Нумон" бозор яқинида жойлашган эди.

Суриялик ҳуқуқ фаоллари берган маълумотга кўра, қурбон бўлган 57 киши орасида тинч аҳоли вакиллари, ҳарбийлар ва қамоқхонадаги маҳбуслар бўлган. Бундан ташқари, яна 30 одам жароҳатланган.

Россия ўтган йилнинг 30 сентябридан буён Сурияда ҳаво ҳужумларини амалга оширмоқда ва бу ҳужумларда, асосан, президент Башар Ассад мухолифлари нишонга олинаётгани айтилмоқда.

Бундан беш йил муқаддам ҳукуматга қарши бошланган намойишлардан фуқаролик урушига айланган бу қуролли низолар давомида 250 мингдан зиёд одам ўлдирилди.

XS
SM
MD
LG