Линклар

Шимолий Корея водород бомбасини синовдан ўтказганидан бир неча кун ўтиб, АҚШнинг В-52 бомбардимончи самолёти Жанубий Корея узра парвоз қилди.

Якшанба куни Шимолий Корея ахборот агентликлари мамлакат лидери Ким Чен Ун водород бомбанинг муваффақиятли синовини "АҚШ бошчилигидаги империалист давлатлар раҳбарлигида яратилаётган ядровий хатардан" ҳимояланиш йўлидаги муҳим қадам, деб баҳолаганини хабар қилди.

Шимолий Корея лидери шу кунларда мамлакат армиясига тегишли муҳим стратегик базаларни яна кўздан кечирган.

АҚШ ҳукумати 6 январда водород бомбаси синовдан ўтказилгани ҳақида Пхеньян берган хабардан сўнг Жанубий Корея ва Япония хавфсизлигини таъминлаш қарорида қатъий эканини такрорлаган.

XS
SM
MD
LG