Линклар

Туркия ўзбекистонликларга виза режими ҳақидаги хабарни инкор қилди


Туркия Ташқи ишлар вазирлиги 89 давлат фуқароси, шу жумладан, Ўзбекистон фуқароларига виза режими жорий қилиниши ҳақида турк матбуотида чиққан хабарларни инкор қилди.

Вазирлик расмий сайтида бундай хабарлар "мутлақо асоссиз" деб қораланди.

Бунга қадар HaberIzmir нашри шу йилнинг июнь ойидан бошлаб Туркия дунёнинг 89 давлатига нисбатан виза тартибини жорий қилишни режалаётгани, рўйхатда МДҲнинг Россия, Украина, Озарбайжон, Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон, Грузия каби давлатлари ҳам борлигини хабар қилган эди.

Айни пайтда Туркия Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат фуқаролари учун Европа Иттифоқига кириш изнини берувчи шенген визасини бекор қилиш бўйича мулоқотлар давом этаётганини билдирди.

Ўзбекиистон фуқаролари Туркияга 30 кунгача муддатга визасиз кириши мумкин. Аммо, Туркия фуқаролари Ўзбекистонга визасиз кира олмайди.

XS
SM
MD
LG