Линклар

logo-print

Қирғиз-ўзбек чегарасида отилган ўқдан бир қирғизистонлик жароҳатланди


9-январда Жалалобод вилоятига қарашли Сари-Кўпрў қишлоғи Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудида Ўзбекистон чегарачилари билан қирғизистонликлар ўртасида юзага келган можаро натижасида бир Қирғизистон фуқароси яраланди.

Бу борада Қирғизистон чегара хизмати маълум қилди.

Маълум бўлишича, тўрт нафар Қирғизистон фуқароси аниқланмаган чегара ҳудудидан ўтган сув қувурини бузишга ҳаракат қилган.

Жанжал ўзбек чегарачилари Ўзбекистон фойдаланишига ўтган қувурларни бузиш ишларини тўхтатишни талаб қилиши ортидан бошланган.

Қирғизистон чегара хизматига кўра, Ўзбекистон чегарачилари қурол қўллашган.

Натижада бир нафар Қирғизистон фуқароси жароҳатланиб, Наманган шаҳар касалхонасига ётқизилган.

Ҳозирда унинг аҳволи қониқарли экани хабар қилинади.

Қолган уч нафар Қирғизистон фуқароси Жалолобод вилоятидаги қирғиз чегарачилари томонидан қўлга олинган.

Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.

Ўша кунниг ўзидаёқ икки давлат чегара хизмати вакиллари учрашиб, воқеа юзасидан ҳамкорликда тергов олиб боришга келишиб олганлар.

Яраланган фуқарони Қирғизистонга олиб ўтиш бўйича ҳам музокаралар кетаётгани хабар қилинади.

XS
SM
MD
LG