Линклар

Ўзбекистонда янги йўл қоидалари 1 мартдан амал қила бошлайди


Тошкент кўчаларидан бири.

Тошкент кўчаларидан бири.

Ўзбекистонда жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб янги йўл ҳаракати қоидалари амал қила бошлайди.

Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, янги қоидаларда фуқаролик мажбуриятини суғурта қилдирмаган ҳайдовчиларга автомобил бошқариш тақиқланади. Ҳар бир ҳайдовчи мажбурий суғуртадан ўтиши шарт бўлади.

Шунингдек, янги қоидаларда “милиция” атамаси “Ички ишлар органи”, деган атамага ўзгартирилган. Бундан ташқари автомашиналарнинг олд қисмига теле ва видео мониторларни ўрнатиш, уларни томоша қилиш, автомашина бошқараётган пайтда ҳайдовчиларга телефон орқали гаплашиш ҳам тақиқланган.

Янги қоидаларга кўра, мотоцикл ва мопед ҳайдовчилар кундуз куни ҳам чироқларни ёқиб юриши лозим бўлади.

Ўзбекистонда амалдаги йўл қоидалари 2001 йилда жорий этилган эди.

XS
SM
MD
LG