Линклар

Туркияда 32 курд жанггариси ўлдирилди


Турк полицияси курд намойишчиларини тарқатмоқда.

Турк полицияси курд намойишчиларини тарқатмоқда.

Туркия хафсизлик кучлари шанба ва якшанба кунлари ўтказилган махсус амалиётлар давомида Курд ишчи партияси жангарилари сифатида гумонланган 32 кишини жисмонан йўқ қилди.

Хабарларга қараганда Туркияда тақиқланган курд ишчи партияси жангарилари сифатида гумон қилинганларнинг асосий қисми Ван минтақасида, бир неча нафари эса Ироқ билан чегарадош ҳудудларда йўқ қилинган.

Расмийлар аҳолисининг асосий қисми курдлардан иборат бўлган Диёрбакир шаҳрида кеча бир турк ҳарбийси ва бир полициячи ҳалок бўлганини билдирди.

Туркия Қуролли кучлари ўтган йилнинг декабрь ойи ўрталарида бошлаган махсус амалиётлар пайтида Курд ишчи партиясининг жами 448 жанггариси ўлдирилди. Мамлакатда тақиқланган Курд ишчи партияси этник курдларга мухторият берилиши ва уларнинг ҳуқуқлари кенгайтирилиши учун курашиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG