Линклар

logo-print

Яценюк ЕИдан сотиб олинаётган газ Россияникидан арзон эканини билдирди


Украина Бош вазири Арсений Яценюк.

Украина Бош вазири Арсений Яценюк.

Украина Европа Иттифоқидан сотиб олинаётган газ ҳақи Россия газиникидан арзон бўлгани учун ҳам Россиядан “зангори олов” сотиб олишни тўхтатди.

Бу ҳақда Украина Бош вазири Арсений Яценюк 10 январь куни мамлакат телеканалларидан бирида қилган чиқиши чоғида билдирди.

Яценюкнинг айтишича, Россия 1 январь куни Украинага ҳар минг куб кубометр газ учун 212 доллардан ҳақ тўланиши шартлиги тўғрисида ҳужжат жўнатган. Украина Бош вазири айни пайтда Киев Европа Иттифоқидан газни 200 доллардан сотиб олаётганини айтди.

Яценюк, шунингдек, Украина етарли даражадаги газни заҳира қилиб олганини ҳам таъкидлади. Унга кўра, бугунги кунда Украина 13 миллиард кубометр газ заҳирасига эга ва бу кўрсаткич ўтган йилдагига қараганда 2,5 миллиард кубометрга кўпдир.

XS
SM
MD
LG