Линклар

logo-print

Бугун Исломободда Афғонистон бўйича музокаралар бошланади


Афғон ҳарбийлари Қандаҳордаги террор ҳаракати содир бўлган жойни текширмоқда.

Афғон ҳарбийлари Қандаҳордаги террор ҳаракати содир бўлган жойни текширмоқда.

Бугун Афғонистон, Покистон, АҚШ ва Хитой Афғонистонда барқарорликка эришиш юзасидан тўрт томонлама музокараларни бошлайди.

Мазкур тўрт мамлакатнинг юқори лавозимли амалдорлари Исломободга йиғилиб, Кобул ва Толибон ўртасидаги тўғридан-тўғри музокараларга асос бўладиган жиҳатларни муҳокама қилади. Аммо бугунги учрашувда Толибон вакиллари иштирок этмайди.

Афғонистон расмийси Жавод Фейсал Покситон музокараларни бошлашга тайёр бўлган Толибон вакиллари рўйхатини тақдим этишига ҳозир эканини билдирди. Фейсал 15 йиллик урушга барҳам бериш учун Покистон ўз ҳудудида жойлашган Толибон кучларини молиявий қўллаб-қувватлашдан тийилишини ҳам айтиб ўтди.

Кобул Покистонни Толибон ҳаракатини қўллаб-қувватлаётганликда айблаб келаётган эди.

XS
SM
MD
LG