Линклар

Ўзбекистон кичик бизнесни ривожлантириш учун ОТБдан 100 миллион доллар қарз олмоқчи


Ўзбекистон 2016 йилда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадлари учун Осиё тараққиёт банкидан 100 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит олишни режалаштирмоқда.

Халқаро банк расмий сайтида айтилишича, “Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича иккинчи лойиҳа” номли дастур доирасида ажратилиши мумкин бўлган маблағ тижорат банклари ва лизинг компанияларига қишлоқ ҳудудларида бизнесни ва аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришни молиялаштиришлари учун тақдим этилади.

Мазкур лойиҳанинг амалга тадбиқ этилиши бизнес муҳитни яхшилаш ва молиявий манбалардан фойдалани олиш имконларини оширишга ҳисса қўшади, дейилади ОТБ баёнотида.

Ўзбекистон 1995 йилдан бери Осиё тараққиёт банкидан жами 4,5 миллиард АҚШ долларига яқин ўнлаб кредит олган.

XS
SM
MD
LG