Линклар

logo-print

Путин: "Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкциялари бемаънилик"


Россия Президенти Владимир Путин

Россия Президенти Владимир Путин

Россия Президенти Владимир Путин Европа Иттифоқи Украина бўҳрони ортидан Москвага нисбатан жорий этган санкцияларини “бемаънилик”, дея атади.

Германиянинг “Bild” газетасида 11 январь куни чоп этилган интервьюсида Путин “Европа Иттифоқининг санкциялари бемаънилик театридан бошқа нарса эмас”, дея таъкидлади.

Қримда 2014 йилда Украинадан ажраб Россияга қўшилиш масаласида ўтказилган референдум “демократия, халқнинг иродаси” бўлган дея таъкидлади Путин.

Россия президенти шунингдек, Москванинг шарқий Украинадаги вазиятга аралашувига доир танқидларни рад этиб, Киев билан россияпараст айирмачилар ўртасида тузилган сулҳ битими тегишли тарзда амалга тадбиқ этилмади, дея таъкидлади.

Немис журналистлари билан суҳбатда Путин 1991 йилда собиқ иттифоқ қулаши ортидан НАТОнинг Россияга чегаралари томон кенгаяётганидан ёзғирди. Совуқ уруш ортидан бошланган Ғарб экспансияси халқаро бўҳронларнинг кескинлашувига олиб келмоқда, дея таъкидлади Путин.

“НАТО ва АҚШ Совет Иттифоқи устидан ғалабани охирга етказмоқчи бўлишди. Улар Европда тахтда яккаҳоким бўлиб ўтириб олмоқчи бўлишди”, деган иддаоларни илгари сурди Путин.

XS
SM
MD
LG