Линклар

logo-print

Исломободда Толибон билан Афғонистон ўртасида тинчлик музокараларини бошлаш механизмлари борасида музокара қилинмоқда


Покистон Афғонистон билан музокара ўтказишга хайрихоҳ Толибон вакиллари рўйхатини тақдим этишга тайёрлигини билдирган

Покистон Афғонистон билан музокара ўтказишга хайрихоҳ Толибон вакиллари рўйхатини тақдим этишга тайёрлигини билдирган

Бугун Исломободда Покистон, Афғонистон, АҚШ ва Хитой дипломатлари Толибон ҳаракати ва Кобул ҳукумати ўртасида тинчлик музокараларини бошлаш режаларини ишлаб чиқишга доир сўзлашувларни бошлади.

11 январь куни Покистон пойтахтида бошланган йиғинда Афғонистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ҳикмат Карзай, Покистон Ташқи ишлар котиби Айзаз Чаудҳури, ҳамда АҚШ ва Хитой дипломатик идораларидан мулозимлар иштирок этмоқда.

Бугунги учрашувга Толибон вакиллари таклиф этилгани йўқ. Йиғинни очиб берган Покистон Бош вазирининг ташқи ишлар бўйича маслаҳатчиси Сартож Азиз асосий мақсад Толибонни музокаралар столига ўтириб, зўравонликлардан воз кечишга кўндиришдир, дея баён қилди.

Афғонистон ҳукуматининг Бош ижроия раиси Абдулло Абдуллонинг матбуот вакили Жавад Файсал 10 январь куни учрашув кун тартиби марказида Кобул билан Толибон ўртасида бевосита музокараларга доир “механизм” ишлаб чиқиш масаласи турибди, дея баён қилди. Файсалнинг билдиришича, Покистон томони 14 йиллик қуролли қарама-қаршиликка чек қўйиш борасида Афғонистон ҳукумати билан музокара ўтказишга хайрихоҳ Толибон вакиллари рўйхатини тақдим этишга тайёрлигини билдирган.

XS
SM
MD
LG