Линклар

logo-print

Покистон Саудия Арабистони ҳудудий яҳлитлигига таҳдид туғилса кескин жавоб қайтаришини айтмоқда


Покистон армияси бош штаби бошлиғи генерал Роҳил Шариф

Покистон армияси бош штаби бошлиғи генерал Роҳил Шариф

Покистон армияси бош штаби бошлиғи генерал Роҳил Шариф Саудия Арабистони ҳудудий яҳлитлигига ҳар қандай таҳлика туғиладиган тақдирда Исломобод кескин жавоб қайтаради, дея баён қилди.

Генерал Шариф бу ҳақда 10 январь куни Исломободга ташриф буюрган Саудия Арабистони Мудофаа вазири, валиаҳд шаҳзода ўрибосари Муҳаммад Бин Салмон билан учрашув пайтида гапирди.

“Саудия Арабистони ҳудудий яҳлитлигига нисбатан ҳар қандай таҳдид Покистон томонидан кескин жавоб қайтарилишига сабаб бўлади”, деди генерал Шариф.

Саудия мудофаа вазири Ар-Риёд билан Эрон ўртасидаги дипломатик можаро авжига чиқаётган вазиятда Покистоннинг Саудия Арабистонини қўллаб-қувватлашини кафолатлаш мақсадида Исломободга келди.

Шаҳзода Салмон уч кун ичида Покистонга ташриф буюрган Саудиянинг иккинчи мулозими бўлди.

7 январь куни Саудия Арабистони Одил ал-Жубайр ҳам Ар-Риёднинг Теҳрон билан қарама-қаршилигига ҳамда Саудия эълон қилган аксилтеррор коалицияни тузишга доир масалани муҳокама этгани Покистонга келди.

XS
SM
MD
LG