Линклар

Янги йил оқшомида Германиянинг Кельн шаҳрида амалга оширилган жиноятлар сони 516 тага етди. Бу жиноятларнинг 40 фоизи жинсий тажовуз билан боғлиқ. Бу ҳақда Кельн шаҳар полицияси якшанба куни баёнот берди. Жабрланганларга кўра, ҳужум қилганларнинг кўпчилиги Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадан келган муҳожирлардир. Кечаги баёнотга қараганда, полиция жиноятларга алоқадорликда гумон қилиб 32 шахсни қўлга олган. Улардан 22 нафари Германиядан бошпана сўраган муҳожирлардир.

Кельнда нима бўлгани, нима бўлаётганини тушуниб-тушунтириб берадиган одам шу кунда Германияда деярли йўқ. Шундай бўлсада, бу мамлакатда яшаётган ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Умида Ниёзовага бир неча савол билан мурожаат қилдик.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG