Линклар

Британиялик афсонавий рок қўшиқчи Дэвид Боуи 69 ёшида вафот этди. Боуи бир ярим йилдан бери саратон касаллиги билан курашиб келаётган эди.

Машҳур қўшиқчининг расмий Twitter ва Facebook саҳифаларида 11 январь куни: “Дэвид Боуи саратон билан 18 ойлик курашдан кейин бугун ўз оила аъзолари қуршовида вафот этди”, дея эълон қилинди.

Ўзининг “Space Oddity” ва “Heroes” каби хитлари билан танилган рок қўшиқчининг бир ўғли ва бир қизи бор.

Қўшиқчининг ўғли Дункан Жоунс ўз Twitter саҳифасида “Бу рост эканини айтишдан бошқа иложим йўқ. Бир муддат алоқада бўлмайман”, дея ёзди.

Ўтган ҳафта ўзининг янги альбомини эълон қилган Боуи рок жанрининг “glam rock” йўналиши асосчиси ҳамда 20 асрнинг энг муваффақиятли санъаткорларидан бири сифатида танилган. У кейинги ойларда жамоатчиликка кўриниш бермаган бўлса-да, унинг энг сўнгги “Blackstar” альбоми 8 январь тақдим этилди.

Дэвид Боуи альбомлари жами 140 миллион нусхада сотилган

XS
SM
MD
LG