Линклар

logo-print

Америкалик актёр, продюсер ва жанг санъати устаси Стивен Сигал Сербия фуқаролигини олди.

Сербия ҳукумати томонидан душанба куни тарқатилган баёнотда Сигал яқин орада Сербияга икки марта келгани, мамлакат расмийлари фаолиятини юқори баҳолагани ва ўзини серб ўлароқ ҳис қилаётганини эътироф этганидан кейин унга фуқаролик беришга қарор қилингани айтилади.

Сербияга сафарларидан бирида Сигал Белградда серб полициячилари учун Айкидо мактаби очишни таклиф қилган.

Ғарб ахборот агентликлари маълумотларига кўра, Сигалнинг Сербияга сафарларини россияпараст серб миллатчи ташкилоти молиялаштирган.

Стивен Сигал Ғарб ва Москва ўртасида катта ихтилофлар бўлишига қарамай, Россия президенти Владимир Путинни қўлловчи машҳурлардан бири бўлиб ҳисобланади.

Сербия Европа Иттифоқига киришга ҳаракат қилиб келади, бироқ бу йўналишда у россияпараст миллатчиларнинг кучли қаршилигини енгиб ўтиши лозим бўлади.

XS
SM
MD
LG