Линклар

logo-print

Россия учоқлари Сурия шимолидаги мактабга зарба берганликда гумонланмоқда


Суриядаги рус қирувчи учоқларидан бири.

Суриядаги рус қирувчи учоқларидан бири.

Сурия шимолидаги Айн-Жара шаҳрида мактабга ҳаводан берилган зарба туфайли 12 бола нобуд бўлди. Бу ҳақда Reuters агентлиги Сурия инсон ҳуқуқлари мониторинг марказига таянган ҳолда хабар қилди. Суриялик ҳуқуқ фаоллари мактабга Россия авиацияси зарба берганини гумон қилмоқда.

Россия ҳарбий мулозимлари душанба куни янги йилнинг ўтган 11 куни ичида Сурия ҳудудидаги минг объектга, шу жумладан, Айн-Жара дохил Ҳалаб вилоятида жойлашган объектларга ҳаводан зарба берилганини маълум қилдилар. Рус ҳарбийлари ҳаво зарбалари фақат “Исломий давлат” жангарилари бўлган нуқталарга берилаётганини иддао қилаётир.

Amnesty International халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти декабрь ойида ёйинлаган ҳисоботида 2015 йил кузида Россиянинг Сурияда амалга оширган ҳаво зарбалари чоғида камида 200 нафар тинч фуқаро нобуд бўлгани, бундан ташқари, уйлар, масжид, бозор ва касалхоналар нишонга олинганини очиқлаганди. Ҳуқуқ фаоллари бу ҳужумлар халқаро гуманитар ҳуқуқ меъёрларининг бузилиши бўлиб ҳисобланишини билдирганлар. Россия ҳарбийларининг Суриядаги хатти-ҳаракатлари бўйича шунга ўхшаш айбловлар Human Rights Watch халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти томонидан ҳам билдирилган.

Россия Мудофаа вазирлиги ҳуқуқ фаолларининг Сурияда тинч аҳоли вакиллари нобуд бўлаётганига оид бу маълумотларини “ёлғон” дея рад этмоқда.

XS
SM
MD
LG