Линклар

АҚШ учоқлари ИДнинг Мўсулдаги пул сақлаган биносига зарба берди


Ироқдаги АҚШ учоқларидан бири.

Ироқдаги АҚШ учоқларидан бири.

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари учоқлари Ироқнинг Мўсул шаҳрида “Исломий давлат” экстремистик гуруҳи нақд пул сақлаган бинони нишонга олди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги АҚШ Қуролли кучлари қўмондонлиги матбуот хизматига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Қўмондонлик вакилига кўра, ҳаводан зарба берилган бинода “Исломий давлат”нинг турли бўлинмаларига пул тарқатиладиган тақсимот маркази жойлашганди.

Амалиётга доир бошқа тафсилотлар очиқланмаяпти.

CNN манбаси “бир неча миллион” сақланган бинога 900 килограммли икки бомба ташланганини таъкидлаган. Айни пайтда манба бу миллионлар қайси валютада бўлганига аниқлик киритмаган.

Ҳужум чоғида 5 нафардан 7 нафаргача одам ўлгани айтилмоқда.

“Исломий давлат”нинг истаганидек фаолият кўрсатишига халақит бериш умидида бўлган америкалик ҳарбийлар бундан буён ҳам шу каби аҳамиятли объектларни бомбалашда давом этиш ниятидалар.

XS
SM
MD
LG