Линклар

Руҳоний Эрон иқтисодида фавқулодда юксалиш бўлишини башорат қилди


Эрон президенти Ҳасан Руҳоний.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний халқаро санкциялар бекор қилиниши ортидан ўз мамлакати иқтисодиётида фавқулодда юксалиш бўлишини башорат қилди.

2015 йил июлида Эрон ва дунёнинг олти қудратли давлати ўзаро битимга эришган, битимга мувофиқ Теҳрон халқаро санкциялар бекор қилиниши эвазига ўз ядровий дастурини қисқартириш мажбуриятини зиммасига олганди.

Эрон ҳукумати санкциялар остида нормал бўлмаган шароитларда ишлаётганини қайд этган Руҳоний 11 январь кунги чиқишида бу санкциялар яқин кунлар ичида бекор қилинишига умид билдирди.

Айни пайтда Европа Иттифоқининг ташқи алоқалар бўйича мутасаддиси Федерика Могерини Эронга нисбатан санкциялар яқин орада бекор қилиниши мумкинлигини баён этди.

Душанба куни Прагада чиқиш қилган Могерини санкцияларни бекор қилиш санаси ҳали белгиланмагани, бироқ битимни амалга ошириш ишлари кўнгилдагидек кетаётганини билдирди.

XS
SM
MD
LG