Линклар

logo-print

Ўзбекистонда Орол фожеасига оид марка чиқарилди


Орол денгизининг катта қисми шу кунда кемалар қабристонига айланган.

Орол денгизининг катта қисми шу кунда кемалар қабристонига айланган.

Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ўтган ҳафта “Орол денгизи офати” деб номланган почта маркасини муомалага киритди. Бу ҳақда мазкур маркани тайёрлаган “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти маълумот тарқатди.

Ширкат маълумотига кўра, “Орол денгизи офати” номли почта маркаси Бутунжаҳон почта иттифоқининг тавсиясига биноан “Орол денгизи экологик офати оқибатларини юмшатиш” мавзусига бағишланган бўлиб, почта блоки кўринишида чоп этилган. Маркада Орол денгизи экологик офати тасвирланган.

Офсет усулида босилган ва бир неча рангда ишланган марканинг ўлчами 52×37 мм экани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG