Линклар

Ўзбекистонда янги йилдан бери АҚШ долларининг қора бозордаги курси 15 фоизга ошди. Жорий ой бошида қора бозорда 5300 сўмга баҳоланган АҚШ доллари бугун 6100 сўмдан сотилмоқда.

АҚШ доллари Янги йил байрами олдидан кескин арзонлашиб, 5300 сўмга тушган эди. Кўчпилик бу ҳолатни Янги йил байрами арафасида одатда кузатиладиган “сунъий арзонлаштириш”, дея баҳолаган эди.

CA-News агентлигига кўра, ижтимоий тармоқларда доллар арзонлашуви қайси нуқтагача бориши ва АҚШ валютаси қачон қимматлаша бошлашига оид қизғин баҳслар кузатилган. Бу баҳсларда саррофлар доллар курси байрамдан кейин кўтарилишини башорат қилишган эди, дея эсламоқда нашр.

11 январь куни қора бозорда 1 доллар 6100-6200 сўмга чиқди.

Ўзбекистонда долларнинг учта нархи мавжуд. 12 январь куни Марказий банк томонидан белгиланган расмий курс 2816,5 сўм, биржадаги баҳоси эса, 7850 сўмни ташкил этди.

XS
SM
MD
LG