Линклар

logo-print

БМТ: Суриянинг Мадайа шаҳридан 400 кишини дарҳол эвакуация қилиш даркор


Ярим йилдан бери ташқи дунёдан узилган Мадайага гуманитар конвой киритилди

Ярим йилдан бери ташқи дунёдан узилган Мадайага гуманитар конвой киритилди

БМТ расмийлари Суриянинг қуршовда қолган Мадайа шаҳридан 400 кишини дарҳол эвакуация қилиш кераклигини айтмоқда. БМТнинг гуманитар масалалар бўйича мутасаддиси Стивен О’Брайен 11 январь куни Хавфсизлик кенгашида қилган чиқишида бу одамлар исёнчилар назоратида қолаётган шаҳардан олиб чиқилмаса, “очлик ёки бошқа тиббий сабабларнинг оқибатларидан” нобуд бўлиши мумкин, дея билдирди.

БМТ Хавфсизлик кенгаши кеча Дамашқ яқинидаги исёнчилар назоратида қолаётган Мадайа шаҳридаги вазиятни муҳокама қилди.

11 январь куни гуманитар конвой шаҳар аҳолисига озиқ-овқат, дори, иссиқ кўрпа ва чодирларни келтирди.

Президент Башар Ассад қўшинлари Мадайани қуршаб олгани боис, шаҳарнинг 40 мингга яқин аҳолиси ўтган йилнинг июль ойидан бери озиқ-овқат ва дори-дармонсиз қолаётган эди. Хабарларга кўра, шаҳар аҳли ит ва мушук каби уй ҳайвонларини ейишга мажбур бўлишган.

Кеча гуманитар конвойлар шунингдек исёнчилар қуршовида бўлган Фоаҳ ва Кефрайа шаҳарчаларига ҳам киритилди. У ерда тахминан 20 мингга яқин одам ўтган йилнинг март ойидан бери ташқи дунёдан узилиб қолаётган эди.

XS
SM
MD
LG