Линклар

Путин: Россия Башар Ассадга бошпана бериши мумкин, агар у ўз мамлакатини тарк этишга мажбур бўлса


Россия Президенти Владимир Путин

Россия Президенти Владимир Путин

Москва Сурия Президенти Башар Ассад ўз мамлакатини тарк этишга мажбур бўладиган тақдирда, унга бошпана бериши мумкин, дея таъкидлади Россия Президенти Владимир Путин.

Кремль раҳбари Германиянинг “Bild” газетасига берган инетрвьюнинг иккинчи қисми 12 январь куни чоп қилинди. “Биз жаноб Снуоденга бошпана бердик, бу эса Ассадга бошпана беришдан кўра қийинроқ масала эди”, деди Путин. Немис журналистлари билан мулоқоти чоғида Путин 2013 йилда махфий маълумотларни сиздириши ортидан Россиядан бошпана олган АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигининг собиқ ходими Эдвард Сноуденни назарда тутиб гапирди.

Шу билан бирга Путин можаро иштирокчилари томонидан маъқулланган тинчликка эришишга доир йўл харитаси доирасида Ассаднинг Сурияни тарк этишига эҳтиёж пайдо бўлиши тўғрисида гапириш ҳали эрта эканини таъкидлади.

“Аввал Сурия аҳолиси овоз бериши керак, ундан кейин Ассад сайловни бой берадиган бўлса, мамлакатни тарк этишига эҳтиёж бўладими, йўқми ўшанда кўрамиз”, деди у.

Путин Ассаднинг “можаро давомида кўплаб хатоликларга йўл қўйганини” тан олди. Лекин, дея қўшимча қилди у, “Суриядан ташқаридаги кучлар қурол, пул ва жангариларни жўнатиб, оловга мой қуймаганда, можаро бунчалик катталашиб кетмас эди”.

XS
SM
MD
LG