Линклар

Олмаотада доллар қимматлаши оқибатида қарзларини тўлолмаётганлар норозиликка чиқди


12 январь куни АТФ Банк ва Фортебанк идораси олдига тўпланиб, ўз қарзлари 1 АҚШ доллари 182 танга ҳисобидан қайта ҳисоблаб чиқлишини талаб қилишди

12 январь куни АТФ Банк ва Фортебанк идораси олдига тўпланиб, ўз қарзлари 1 АҚШ доллари 182 танга ҳисобидан қайта ҳисоблаб чиқлишини талаб қилишди

Қозоғистонда ипотекадан қарздор бўлган ўнлаб одам Олмаотада норозилик намойиши ўтказди. Хориж валютасининг қимматлаши оқибатида қарзларини узолмаётганидан норози қозоқлар 12 январь куни АТФ Банк ва Фортебанк идораси олдига тўпланиб, ўз қарзлари 1 АҚШ доллари 182 танга ҳисобидан қайта ҳисоблаб чиқлишини талаб қилишди.

11 январь куни Қозоғистон акция биржасида 1 АҚШ доллари 367 қозоқ тангасига чиқди. Бу Қозоқ миллий валютасининг рекорд даражадаги қулашидир. 2015 йил августида Қозоғистон ҳукумати миллий валюта қадрини сақлаб туриш сиёсатидан воз кечши ортидан танга кескин қадрсзланиб кетди.

Нефть экспортига қарам Қозоғистонда долларнинг ошиб кетишига жаҳон бозорида нефть нархининг тушиб кетгани сабаб бўлди.

Айни пайтда Ўзбекистонда ҳам долларнинг қора бозордаги нархи сўнгги бир ҳафта ичида 15 фоизга ошиб, 6100га етди.

XS
SM
MD
LG