Линклар

Рустам Сагдиев: "Барон" фильми ўзбек киносини дунëга танитишига ишонаман”


Ўзбеккино режиссëри Рустам Сагдиев Ҳолливуд юлдузи Гассан Массуд билан.

Ўзбеккино режиссëри Рустам Сагдиев Ҳолливуд юлдузи Гассан Массуд билан.

Ўзбекистонда Ҳолливуд юлдузи иштирокидаги “Барон” киноси тақдимоти олдидан фильм муаллифи таниқли кинорежиссёр Рустам Сагдиев Озодликка интервью берди. Суҳбатдошга кўра¸ фильм Ўзбекистонда суратга олинган илк катта бюджетли криминал драма жанридаги блокбастердир.

“Ғарб стандартларидаги тасвир ва овоз даражаси таъминланган "Барон" фильми марказида нашавандлик таназзулидан иборат инсоний драма ётади. Унда Ҳолливудда юлдузи Гассан Массуд ва россиялик таниқли актерлар суратга тушди”¸ дейди Рустам Сагдиев.

“Арши аъло қироллиги” фильмида Салоҳиддин ролини ижро этиб, танилган “Гассан Массуд "Барон" фильмида афғон наркобарони ролини ижро этган.

Рустам Сагдиевнинг айтишича, "Барон" киносидаги ролга Ҳолливуд актёрининг характери ва ташқи кўриниши жуда мос тушган.

Филмга Ҳолливуд юлдузи билан бирга рус ва ўзбек киноси юлдузлари Фарҳод Маҳмудов, Андрей Смоляков, Улуғбек Қодиров, Дилноза Кубаева ва Жавоҳир Зокиров ҳисса қўшганлар.

Кинорежиссёр Рустам Сагдиевнинг ишонишича, "Барон" фильми ўзбек киноси можаро фильмлари жанрида кескин бурилиш ясаган:

- Мен кинони санъат дейиш билан биргаликда унинг саноат эканлигини тушунаман. Ҳар қандай саноат йирик сармоя талаб қилганидек яхши кино ишлаш учун катта сармоя лозим. Айни пайтда катта сармоя бўлса ҳам санъат ва санъакорсиз бир нарса қилиш қийин¸- дейди суҳбатдош.

Суҳбатдош ўзи суратга олган кино дунë экранларига бўлмаса ҳам МДҲ экранларига чиқишидан умидвор.

120 йиллик дунë киноматографияси тарихида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган икки кино дунë кинопрокатига чиқарилган.

Булардан бири 1945 йил Наби Ғаниев тарафидан суратга олинган Тохир ва Зуҳра фильмидир. Бу фильм кино дурдонаси сифатида ЮНЕСКО рўйхатига киритилган. Халқаро кинопрокатга чиққан иккинчи фильм эса Латиф Файзиев 1979 йилда ҳиндистонлик режиссер Умеш Меҳра билан бирга суратга олган “Али Бобо ва қирқ қароқчи саргузашти” фильмидир.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG