Линклар

Туркманистон банклари валюта сотишни тўхтатиб қўйиши ортидан қора бозорда АҚШ доллари нархи кескин ошиб кетди. Ашхободдаги банклар ходимлари ўз мижозларига АҚШ доллари ва бошқа хорижий валюталарни сотишга тақиқ муддатсиз жорий қилинганини маълум қилганлар.

Даромади асосан табиий газдан бўлган Туркманистон ўтган йилнинг 1 январида миллий валюта бўлмиш манат девальвациясини ўтказган, бунинг натижасида миллий валюта 19 фоизга қадрсизланганди.

Шу кунда Туркманистонда манат яна қадрсизланиши ҳақида юрган гап-сўзлар саррофлик шахобчаларида талотумни юзага келтирмоқда.

Associated Press агентлиги маълумотларига кўра, 12 январь куни Туркманистон қора бозорларида 1 АҚШ доллари 4 манатдан 4 манату 20 тангагача сотилган.

XS
SM
MD
LG