Линклар

Москвада кинорежиссёр Шуҳрат Аббосовнинг юбилей кечаси ўтказилади


Ўзбек кинорежиссёри Шуҳрат Аббосов.

Ўзбек кинорежиссёри Шуҳрат Аббосов.

18 январь куни Москвадаги Киночилар уйида СССР халқ артисти, ўзбекистонлик кинорежиссёр Шуҳрат Аббосовнинг 85 ёшга тўлиши муносабати билан юбилей кечаси ўтказилади. Бу ҳақда Подробно.уз сайти Москвадаги Ўзбек миллий-маданий автономияси маълумотига таянган ҳолда хабар қилади.

Мазкур кеча Россия Кинематографистлар уюшмаси, Россия кино актёрлари гильдияси, UzTvRus ва бошқа ташкилотлар кўмагида уюштирилмоқда.

Ўзбек кинорежиссёри Шуҳрат Аббосов кўплаб картиналар, шу жумладан, “Сен етим эмассан”, “Абу Райҳон Беруний”, “Тошкент – нон шаҳри”, “Маҳаллада дув-дув гап” каби машҳур фильмларни суратга олган.

XS
SM
MD
LG