Линклар

Обама: Украина ва Сурия Россиянинг таъсир доирасидан чиқиб бораяпти


АҚШ президенти Барак Обама.

АҚШ президенти Барак Обама.

АҚШ президенти Барак Обама, Москванинг уринишларига қарамасдан, Украина ва Сурия Россия таъсир доирасидан чиқиб бораётганини билдирди. Обама бу баёнотни АҚШ президенти сифатида Конгрессга сўнгги мурожаати чоғида берди.

АҚШ президенти фикрича, замонавий дунёда Америка учун асосий таҳдид “ёвузлик империялари” эмас, балки такомил топмаган мамлакатлардир.

Бунга мисол сифатида Обама Россиядан ташқари иқтисодий муаммолари бутун жаҳон иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатаётган Хитойни ҳамда минг йиллик зиддиятлар қайта кучайган Яқин Шарқдаги вазиятни келтирди.

АҚШ президентига кўра, гап аҳамиятли бўлган ҳар қандай халқаро масалада кетган пайтда бутун дунёдаги одамлар лидер топиш умидида Пекин ёки Москвага эмас, балки ҳамон Америкага юзланмоқда.

XS
SM
MD
LG