Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:26

"ЎҲЙ" биометрик паспорт можароси учун масъулиятни рус чегарачиларига юклади


Жорий йил 1 январидан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари Россия ҳудудидан қўлида биометрик паспорти бўлган тақдирдагина чиқиши мумкин.

Бу ҳақда ҳақда маҳаллий сайтлар “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси матбуот хизматига таяниб 12 январь куни хабар қилди.

Айтилишича, Россия Федерацияси чегара хизмати эски паспорти нобиометрик бўлган Ўзбекистон фуқароларига аэропортлар, денгиз портлари, шунингдек, темир йўл ва автомобиль транспорти орқали чегарадан ўтишга ижозат бермайди.

Агарда Ўзбекистон фуқароси нобиометрикпаспорт билан Россия чегарасини кесиб ўтмоқчи бўлса, у рейсга қўйилмайди ва жаримага тортилади.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси матбуот хизматига кўра, паспорти нобиометрик фуқаролар Ўзбекистонга қайтиш учун Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасидан махсус қайтиш сертификатини олишлари лозим.

Компания Россиядан бошқа давлатлардан қайтадиган Ўзбекистон фуқароларига Россиядан қайтаётганларга нисбатан қоида жорий этилганми-йўқми – бу ҳақда маълумот бермаган. Бироқ Озодликка келаётган шикоятлардан паспорти нобиометрик фуқаролар бошқа давлатларда ҳам муаммога дуч келмоқда.

Эски ўзбек паспортларининг амалда яроқсиз ҳужжатга айлангани хорижда юрган кўпчилик ўзбекистонликлар учун кутилмаган ҳол бўлди.

Аввалроқ Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги расмийлари эски фуқаролик паспортини биометрик паспортга алмаштириш 2018 йилнинг 1 июлига қадар давом этишини билдирган ва бу қарорни кўпчилик эски паспортлар амал қилиш муддатининг ҳам 2¸5 йилга узайтирилгани деб тушунган эди.

Озодлик ўзбекистонликларнинг биометрик паспорт билан боғлиқ кутилмаган муаммосини диққат билан кузатиб, ўрганиб келмоқда.

Бу ҳақдаги дастлабки материалимизда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги консулхонаси ходими Озодлик билан суҳбатда эски паспортлар чет давлатларда яроқсиз ҳужжатга айланганини тасдиқлаб бундай деганди:

- Бу паспортларни куни битди. Ўзбекистонга эски паспорт билан кетиш учун консулхонага учта фото ва 60 доллар билан келиб ариза тўлдирасиз. Ватанга қайтиш сертификати бир ойда тайёр бўлади. Шу ҳужжат билан Ўзбекистонга учиб кетасиз, - деди консулхона мулозими.

Айни пайтда янги биометрик паспорти йўқлиги сабаб чегарадан қайтарилган хориждаги юзлаб ўзбек фуқаролари “Ватанга қайтиш учун сертификат”ни олиш учун Ўзбекистон элчихона ва консулхоналарига ёприлган.

Мавзу OzodlikOnlineнинг сўнгги сонида ҳам муҳокама қилинди.

XS
SM
MD
LG