Линклар

Туркияда Россиянинг уч фуқароси “Исломий давлат” террор гуруҳига аъзоликда гумон қилиниб қўлга олинди. Бу ҳақда Reuters агентлиги Туркиянинг Dogan агентлигига таяниб хабар қилди.

Россияликлар 12 январь куни Истамбул пойтахти марказидаги Султон Аҳмад майдонида содир бўлган портлашдан сўнг қўлга олинган. Портлаш оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, 15 киши тан жароҳати олди.

Агентлик хабарида қўлга олинган уч россияликнинг портлашга алоқаси бор-йўқлиги тўғрисида маълумот берилмаган.

Бир неча соат олдин Туркия бош вазири Аҳмет Довутўғли Истанбул шаҳри тарихий марказидаги портлаш “Исломий давлат” гуруҳи жангарилари томонидан амалга оширилганини билдирди.

Пойтахт Анқарада журналистлар олдида чиқиш қилган Довутўғли сешанба кунги портлашда нобуд бўлган 12 кишининг барчаси хорижлик бўлгани, уларнинг аксарияти германиялик эканини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG